Ҳалқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 6-чақириқ XIII ва XIV сессиялари ўтказилди.
XIII cессияни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари, Халқ депутатлари туман Кенгаш раисининг ўринбосари, туман Кенгаши депутати Чори Қултаев бошқарди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов қатнашиб, маъруза қилди.
Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар тингланди. Туман ҳокимининг ўринбосари Мурод Қултаев “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (темир дафтар), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида” ахборот берди. Туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров “Қумқўрғон туманидаги умумтаълим мактабларининг янги 2020-2021 ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, пандемия шароитида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш юзасидан Қумқўрғон халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тўғрисида” маълумот берди. “Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Қумқўрғон туман бўлим бошлиғи Илҳом Хурсанов “Қумқўрғон туманини 2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури”га киритилаётган лойиҳаларни тасдиқлаш тўғрисида сўзга чиқди.
Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашининг XIV сессиясида маърузачилар Н. Алланазаров, Б. Мамасоатов, О. Тангиров “Қумқўрғон туманидаги мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва мактаблар фаолиятини тиклаш тўғрисида” маъруза қилди. Маърузачи М. Қултаев “Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги ПЈ-4815-сон қарори ижроси юзасидан амалга ошираётган ишлар тўғрисида” гапирди. Бу сессияда бошқа масалалар ҳам кўрилди. Сессияни ишида Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Р. Гаппаров олиб борди.
Депутатлар музокаралар бўйича сўзга чиқди. Иштирокчиларнинг саволларига жавоблар айтилди. Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши кун тартибидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилди.