Маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди

 

Туман ҳокими Раҳматулла Гаппаровнинг ташаббуси билан фуқаролар йиғини идоралари бўлмаган маҳалларга маҳаллий ҳокимликнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан маҳалла биноси қуриш ишлари амалга оширилди.
Туманнинг чекка ҳудудларида жойлашган “Ғалаба”,»Тайфанг» маҳаллаларининг биноси қисқа вақт ичида янгидан қуриб, фойдаланишга топширилди. Тадбирда туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуров, туман ҳокими ўринбосарлари Н.Алланазаров, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Хидирова, туман ДСИ бошлиғи З.Турсуновлар ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирок этишди.
Мазкур бинода кутиш залидан ташқари, 6 та хона бўлиб, нафақат ходимлар, балки бу ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун барча қулайлик яратилган. Яна бир муҳим жиҳати шундаки ушбу ҳудуддан сайланган депутат учун ҳам алоҳида хона ажратилган. Барча хоналар мебель жиҳозлари билан таъминланган.
– Мен 40 йилга яқин шу маҳаллада истиқомат қилиб келаман,- дейди 84 ёшли отахон Мамазоир Жўллиев. – Маҳалла биноси йўқлиги туфайли бир хонада ижарада турарди, бу эса ходимлар учун ҳам, фуқаролар йиғинига келган шу ерлик аҳоли учун ҳам турли ноқулайликлар туғдирарди. Давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрамига маҳалла аҳли учун мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши яхшигина байрам туµфаси бўлди. Ташаббускорларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Кўп йиллардан буён орзу қилинган замонавий маҳалла биноларининг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли учун қувончли воқеалардан бири бўлди,- десак муболаға бўлмайди. Маҳалланинг кекса нуронийларининг дуолари, сўзларидаги шукроналиги, кўзларидаги қувончдан буни англаш қийин эмас.
Маълумот ўрнида, «ғалаба» маҳалласида 3271 нафар фуқаролар, 804 та оила, 632 та хонадон мавжуд. “Тайфанг” маҳалласида эса 3647 нафар аҳоли, 805 та оила, 547 та хонадон бор.
Бунёдкорлик ишлари бардавом б

ўлар экан туманимиз янада чирой очиши шубҳасиз.