Жиноятчиликнинг барвақт

Қумқўрғон тумани «Хуррият» маҳалласида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А. Исмоилов, туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуров, туман порокурори Ш. Акрамов, туман ДСИ бошлиғи З. Турсунов, туман ҳоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З. Хидировалар ва маҳалла фаоллари, фуқаролар иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида, ҳар бир маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, жиноятчиликка мойил фуқароларга алоҳида эътибор қаратиш, нотинч оилалар билан ишлаш, бу борада маҳалла фаоллари, оқсоқоллар иштирокини кучайтириш масалалари кенг муҳокама қилинди. Мазкур маҳалладаги нотинч оилалардан 4 нафар аёлларга туман ИИБ томонидан «Ҳимоя ордери» берилди.
Ўртага ташланган масалалар юзасидан маҳалла фаоллари ўз муносабатларини ва таклифларини билдиришди.