ТУМАНИМИЗДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН БАНКЛАРДАН КРЕДИТ ОЛИШ НЕГА ҚИЙИН?

Кредит мижоз учунми ё таідим этиладиган µужжатлар учунми…

Янги Ўзбекистонни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш аввало Ҳаракатлар стратегиясида қайд этилган «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади», деган тамойилга асосланади.
Муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматнинг аҳоли даромадини ошириб, фаравонлигини таъминлашга қаратилган кўплаб фармон ва қарорлари бўйича муҳим ишлар амалга оширилаяпти. Бугунги пандемия шароитида фуқароларнинг бекаму кўст ҳаёт кечиришлари учун давлатимиз томонидан бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пуллари етказилмоқда. Синовли кунлар ортидан ёруғ кунлар албатта келади. Фақатгина бу биздан сабр ва қаноатни талаб қилади. Давлатимиз фуқароларни қўллаб – қувватлаётган бир вақтда, нима учун банклар томонидан мижозларга кредитлар ўз вақтида берилмаяпти? Касбимиз юзасидан кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўламиз. Уларнинг муаммоларини эшитамиз. Имконимиз борича ёрдам қўлини чўзамиз. Кимдир бир кунда кредит муаммосини ҳал қилганини айтса баъзилар ойлаб ҳаттоки йиллаб кредити чиқишини кутишаётганини айтишади. Ахир барча учун бир хилда ҳужжат ишлари қилинмайдими? Баъзида ўзим ҳам кредит бўйича банкларга мурожаат қиламан. Соатлаб эмас ойлаб кутамиз. Бир вақтда банкнинг компьютеридаги дастури ишламай қолса, кейинчалик ресурси тугаб қолади. Қачонгача аҳолини овора қилишда давом этмоқчисизлар банк ходимлари. Ўзларингиз учун ярим тунда ҳам топиладиган ресурсни халқ учун ҳам топингизлар. Ўзингизни ушбу фуқароларнинг ўрнига қўйиб кўринг. Шунча сарсон бўлиб ҳужжат қилишга, ойлаб, йиллаб кутишга сабрингиз етармикан? Қўшни туманларда банклар томонидан берилаётган микроқарзлар учун кредит олувчи фуқародан фақатгина паспорт нусхасини олишаётган бир вақтда бизнинг тумандаги банклар томонидан бир мунча ҳужжатлар сўрашмоқда. Замон билан ҳамнафас бўлишни ўрганмас экансиз, ишингизда натижа кўрсата олмайсиз. Ўйлаймизки тез орада туманимиздаги банклар томонидан ҳам яхши натижалар кўрсатила бошлайди.
Райҳон Менгзияева