Суд остонасига қадам қўяётган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм топаётганига, инсон ҳақ-ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бунинг учун эса судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозим.
Кейинги йилларда Айни мақсад йўлида соҳада амалга оширилган ислоҳотларни нафақат ҳуқуқшунос ва шу тизим вакиллари, балки бутун халқимиз кўриб, ҳис қилиб турибди. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, суд идоралари адолат қўрғонига айланиши учун нимаки зарур бўлса: – моддий-техника базами, билимли замонавий кадрларга эҳтиёжми ёки аҳоли ҳуқуқий маданиятини оширишми – барчаси амалга оширилмоқда. Натижада судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш йўлида салмоқли қадамлар ташланди.
Жумладан, Пробация хизматининг жорий этилгани учун адолат устуворлигини таъминланмоқда. Мисол учун, 2020 йил 18 август куни ЖИБ Қумқўрғон туман суди биносида очиқ суд мажлисида ЖИБ Шўрчи туман суди раиси М.А.Хакимов иштирокида туман ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида туриб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини ўтаётган, содир этган жиноятидан чин кунгилдан пушаймон бўлган ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлган 5 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари бўйича иш кўриб чиқилди. Бу шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатларидан илгари шартли равишда озод этилиб юқоридаги қабул қилинган фармон ижроси таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 24 июль куни қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № ПФ-6034-сонли Фармони яна бир муҳим тарихий ҳужжат бўлди.
Мазкур фармон фуқароларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, одил судловга эришиш, қолаверса, холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб қолиши, шубҳасиз.
Фармон билан суд тизимининг ички тузилмаси тартибга солинмоқда. Вилоят судларининг тузилмасида ягона суд амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилаётган ҳолатлар, судларнинг тарқоқлигидан фуқаролар ва тадбиркорлар сарсон бўлаётгани, алоҳида фаолият юритиши синовдан ўтган хорижий амалиётга тўғри келмаслиги каби муаммолар билан боҚлиқ.
Энди эса мамлакатимизда вилоят даражасидаги жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар бирлаштирилиб, ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилади.
2021 йил 1 январдан эътиборан уч йўналишдаги судлар негизида ягона суд ташкил этилиб, менежер мақомига эга бўлган вилоят суди раиси фаолият олиб боради. Ҳар бир йўналиш бўйича ўринбосар лавозими жорий этилади. Судьяларнинг қатъий хтисослашувини сақлаб қолган ҳолда вилоят судининг ҳар бир ҳайъатида 6 нафардан 19 нафаргача судьядан иборат алоҳида жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳайъатлар ташкил этилади. Бу албатта, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.
А.Қосимов,
туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори,
катта лейтенант