Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш, пандемия оқибатларини юмшатиш ҳамда халқимизнинг кайфиятини кўтариш, оғир шароитда яшаётган оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш каби эзгу мақсадлар билан “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида долзарб уч ойлик эълон қилди.
Унга кўра, 2020 йил июнь – август ойларида “Обод маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хонадонлар ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича туманимизда бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Хонадонларда “маиший маданият”, “намунавий хонадон” тарғиб қилинди. Эҳтиёжманд ва камбағал оилаларнинг хонадонларини таъмирлаб, томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳашарлар уюштирилди. Нуронийларнинг ижтимоий фаоллиги оширилди. Ҳудудларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловлари ташкил этилди. Бу вазифаларни амалга ошириш учун туманимизда ишчи гуруҳи тузилди ва гуруҳ аъзолари ҳудудларда иш бошлади.
Шунингдек, маҳалла аҳолисининг ўзи яшайдиган ҳудудини асраб-авайлаш ва сақлашга масъулият билан ёндашиш ҳисси кучайди. Табиийки, бундай ҳолатда жонажон Ватанимизнинг ҳар бир гўшасида, уйларимизда фаровонлик, файз-барака бўлади, қолаверса маҳаллаларимизнинг ободлигини таъминлайди.Тузилган ишчи гуруҳи томонидан Меҳробод маҳалласидаги Ф. Қорақуловлар хонадони, Азларсой маҳалласидаги З. Қурбоновлар хонадони маҳалласидаги обод хонадон деб топилди. Уй бекаси хонадоннинг озодалигига алоҳида эътибор қаратган. Ҳовлисини гулзорга айлантириб, томорқасига ҳам ишлов берган. Барчамизнинг хонадонларимиз ушбу хонадон каби файзли бўлса ҳаёт тарзимизда маъно -мазмун бўлади. Рўзғоримизга барака киради.
Эзгу ишларни амалга ошириш хонадон соҳибларининг ташаббуси ва саъй-ҳаракатларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Жамиятимизда оила аъзоларининг турмуш тарзини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилмоқда. Уйларини дид ва фаросат билан таъмирлаш учун ўзи хоҳлагандай қурилиш ашёларини харид қилиш мумкин. Чиройли таъмирланган уйлар зарур жиҳозлар билан етарлича таъминланса, уй ҳам соҳибларига ўз гўзалликларини ҳадя этади. Туманимизда обод хонадонлар йилдан-йилга кўпаяпти. Уларда истиқомат қилаётган аҳоли юртимиз тинчлиги, ободлигидан хурсанд бўлмоқда.
Буни туманимиздаги Меҳробод, Гултепа, Жозиба, Элобод, Оқсой, Азларсой, Боғаро маҳаллалари мисолида ўрганиб чиқдик. Кўпгина хонадонда бўлганимизда бир-биридан чиройли, хилма-хил меъморий кўринишга эга уйларни кўриб чеҳрамиз ёришди. Хонадон эгаларининг юзларидаги табассумдан фаровон яшаётганлигини англадик. Очиҳи туманимизда улкан шаҳарлардан қолишмайдиган уйлар қад ростлаётганидан фахрландик.
-Маҳалламизни айлансангиз обод хонадонлар кўп. Қай бирига борсак аввало одамларнинг меҳрибонлиги, самимийлиги дилимизга ёқади. Ана шундай маҳалладошларга ҳар қанча кўмак берсанг арзийди. Маҳалладошларимиз ўз қўллари билан гўзаллик яратмоқда. Шунинг учун бу маҳаллада зерикмай ишлаяпмиз, яшаяпмиз,-деди Жозиба маҳалласи раиси С. Норқулов.
Зулхумор Хидирова,
туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи