ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникадаги лаборатория чет давлатдан келтирилган янги замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Янги ускуналарнинг туманимиз марказидаги тиббиёт муассасасига ўрнатилганлиги беморлар учун қулайлик яратди. Аввал аҳоли вилоятимиз маркази ва қўшни туманлардаги хусусий клиникаларга қатнаб кўп ҳаражат қилишарди. Энди кўп вақт йўқотиб, ортиқча пул сарфлаб бошқа жойларга бориши шарт эмас. Туманимизга янги замонавий технологиялар келтирилиб, ўрнатилганлиги хизмат кўрсатиш сифатини оширди. Беморларга арзон нархлар тавсия этилаяпти. Шифокорлар уларнинг саломатлигини MINDRAY MR-96A деб номланган иммуна фермет анализатор (ИФА) аппарати ёрдамида Гепатит Б, Гепатит С, гармон Т3, Т4, ТТГ, Torch инфекцияси бўйича текширишмоқда. Шунингдек, тери-таносил касалликларининг ИХА ТЕСТини амалга оширишаяпти. Тиббиёт ходимлари умумий қон таҳлили ва умумий пешоб таҳлилини ҳам ўтказаяпти. MINDRAY BA-88A анализаторини биохимик таҳлиллар яъни қондаги қанд миқдори, Гепатит А, буйрак касалликлари, қолдиқ азот, билирубин, умумий оқсил, С реактив оқсил (ревмотизм), холестерин, кальций миқдорини аниқлаш учун қўллашаяпти. Haier 2 хонали совутгичини тиббий реактивларни сифатли сақлаш мақсадида ишлатаяпти. Саломатлик-3 лойиҳаси бўйича олиб келинган BIOBASE – тортув шкафи жиҳози воситасида иш кунининг охирида лаборатория хонасини микроблардан тозалашмоқда.

Лаборатория шифокорлари Б. Мардонақулов, Қ. Очилдиев, тери танносил бўйича Т. Абдурайимов беморларга дардларига шифо топишида ёрдам бераётганлиги қувонарли. Улар текширувга келган одамлардан қон олиб, замонавий аппаратлар ёрдамида касалликларни аниқлаяпти. Компьютерда беморларнинг исми-фамилиясини қайд этаяпти, уларнинг таҳлил жавоблари ёзаяпти, ҳисоботларни сақламоқда.

Бу  лабораторияда 2020 йил 1 июндан йўлланмасиз мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларга нархнома асосида пуллик хизмат кўрсатилмоқда. Бунда ИФА таҳлил В, ИФА таҳлил С, ИФА Т-3, ИФА Т-4, ИФА ГЕРПЕС,  ИФА ЦМВ, ИФА РУБУЛЛА, ИФА ТОКСОПЛАЗМА ҳамда ИХА ТЕСТ бўйича тиббий кўрик амалга оширилаяпти. Ўзбекистон фуқаролари белгиланган арзон нарх бўйича лаборатория текширувидан ўтаяпти. Чет эл фуқаролари ҳам алоҳида нархлар бўйича қулайликлардан фойдаланишлари мумкин. Пуллик тушумлар янги технологияларни олишга сарфланган пулларни топиш ва шифокорларни иш ҳақи билан таъминлашга йўналтирилмоқда.

Ҳомиладор аёллар туман тиббиёт бирлашмасидаги Пренаталь бўлимига Гепатит А, Гепатит С бўйича юборилмоқда. Бу тиббий муассасада уларга имтиёзли равишда  ёрдам кўрсатилаяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ