ПАНДЕМИЯ

Ғафлат уйқусидан уйғонди очун,
Ҳар бир инсон жисмида яшар жон.
Одам яралгандан то ҳозиргача
Мақсади яшаш эрур ҳамон.
Эй дунё аҳли,
Одам Ато ва Она зурёди.
Сизни бирлаштирган
Падар ва волида ёди.
Курраи заминга тарқалган инсон
Бир-бирига душманлик қилгани ёмон.
Қўллари билан яратган ихтиролари
Эзгулик келтирсин, яшасин омон.
Коронавирус ўлат, келтирди кулфат,
Азобланди жонлар, қолмади тоқат.
Аввал вирус маълум бўлса-да
Давоси изланмоқда, топилар шояд.
Ер юзи одамзод макони,
Яхшиликлар яратиб роҳатлансин жон-у тани.
Саломатлик улкан бойлик,
Завол топмай яшасин ҳар они!
                            Нурмуҳаммад МУҲАММАДИЕВ