Мамлакатимизда халқимиз фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, замонавий ижтимоий инфратузилма, йўл-транспорт коммуникасияси барпо этиш, коммунал хизмат кўрсатишни сифат жиҳатидан янада яхшилаш борасида давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида ўз ифодасини топмоқда

Жойларда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти тизимида одамларни қийнаётган муаммолар ҳамон борлиги ҳеч кимга сир эмас. Албатта, йиллар давомида тўпланиб қолган, вақт, меҳнат ва маблағ талаб этадиган бундай муаммоларни бартараф этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Биргина мисол. Йиллар давомида эътибордан четда қолиб кетган олис маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ва бу борада бугун тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ана шу олис ҳудуд аҳолиси ҳам узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан белгилаб олинган манзилли режага кўра, кўп қаватли тураржойлар, ижтимоий соҳа обектларида ҳам табиий газ таъминоти йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда.

Дарҳақиқат, бугун воҳамиз бўйлаб кезар экансиз, кўнглингизда ажиб бир ҳис уйғониши табиий. Бу албатта давлат дастурлари асосида амалга оширилмоқда. Мисолларга юзлансак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари мухандислик-коммуникасия инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-5101-қарори иқтисодий зоналарни ташқи-мухандислик-коммуникасия тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхати “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудигача газ қувурларни тортиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 1-2-июн кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида берилган топшириқларида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ва Термиз шаҳри истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш учун г Ангор тумани “Баҳор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қорақир” АГРСдан кесими д-219 мм бўлган жами 38,9 км юқори босимли газ тармоғи қурилишини таъминлаш топшириғи берилган бўлиб, мазкур объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, қизғин ишлар олибю борилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар ушбу объектда “Ҳудудгаз Сурхондарё” ГТФ машина-механизм ҳамда қурилиш монтаж бошқармаси ишчи ходимлари кучи билан Л-31 км.дан зиёд қувурларнинг қурилиши амалга оширилди.

Мазкур объект қурилиши якунига етгач Термиз шаҳар аҳолисини яъни, шаҳарнинг “Гулистон”, “Каттабоғ”, “Гулираъно”, “Сурхон Соҳили”, “Мажнунтол”, “Юлдуз”, “Боғишамол”, “Мангузар”, “Чегара”, “Кокилдорота”, “Намуна”, “А.Навоий”, “Тинчлик”, “Жўйжангал”, “Маърифат”, “Меҳрабод” маҳаллаларни барқарор табиий газ билан таъминлашга эришилиб, 10 мингтага яқин кўп қаватли ва ҳовли уйлар ҳамда кўплаб ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газ таъминотини яхшиланишига эришилиши мумкин.

Эътироф этиш жойизки, ортда қолган йиллар мобайнида “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали вилоят газ истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжларни қондирибгина қолмасдан соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг ҳам иштирокчиси бўлмоқда. Термиз шаҳрини кенгайтириш мақсадида тумандан қўшиб олинган ҳудудлар аҳолисини турмуш фаровонлигини таъминлаш бўйича ҳам янада катта мара олинди. Бу борада вилоят марказидаги табиий газ таъминоти яхши бўламаган маҳаллар бўйича аниқ топшириқлар ва маблағлар йўналтирилди.

Бу ҳазилакам маблағ эмас ва у халқ манфати учун ва одамларининг оғирини енгил қилиш учун йўналтирилди.

Ака иложи бўлса шуни ҳам қўшсангиз яхши бўлар эди тунги ишлаётганларини ҳам қўйворар эдик

Одатда, куну тун меҳнат қилаётган инсонлар ҳақида гап кетганда, кўз олдимизга кўпроқ шифокорлар келади. Бу тўғри, бироқ орамизда шундай касб эгалари ҳам борки, улар ҳам 24 соат давомида иш жойини тарк эта олмайди. Аксинча, ҳушёрлик ва масъулият билан ўз ишларини адо этишга ҳаракат қилади. Булар – газ таъминотининг ишчи-ходимлари.

Бугунги об-ҳаво кескин совиб кетган бир пайтда айрим ҳудудлардаги носозликлар оқибатида аҳоли вакиллари томонидан газ таъминоти вакилларини ишига нисбатан норозилик пайдо бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Юртдошларимиздан шуни ёдда тутишларини истардикки, газ таъминоти филиали раҳбарлари, ишчи-ходимлари ҳам халқнинг бир вакили. Уларнинг ҳам оиласи, яқинлари бор. Улар ҳам газ таъминотида босмлар паст  бўлаётган ҳудудларда истиқомат қилишади. Тизимдаги носозлик ва таъминотдаги узилишлар халқ қийналиши учун атайин амалга оширилмайди. Балки тизимда ҳаво кескин совуш натижасида магистрал газ қувурлари тармоғида, газ босимининг пасайиши, истеъмол кўпайиши натижасида тизимда юзага келадиган техник носозликлар натижасида ноқулайлик келиб чиқади.

«Термизшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими  томонидан қиш даврида истеъмолчиларни ишончли, хавфсиз ва бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида бир қатор ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Газ тақсимлаш қурилмалари ва газ қувурларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш, фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан биридир. Филиалимизда ҳар қандай мураккабликдаги техник ишларни бажара оладиган малакали мутахассислар ишламоқдалар. Улар ўз вазифаларига касбий маҳорат ва масъулият билан ёндошмоқдалар. Газ тақсимлаш қурилмалари ва газ қувурларини доимо созлигини таъминлаш орқали истеъмолчиларимизга доимий равишда бир маромда сифатли табиий газни етказиб беришга эришмоқдамиз ва шу билан бирга газ қурилмалари ва қувурларида турли бахциз ҳодисаларни келиб чиқишини олдини олмоқдамиз»