Ғўза майдонларида маниторинг ўтказилмоқда

Туман ҳокимининг 2020 йил 4 августдаги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, туманда 2020 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминламаган пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидаги ғўза майдонларининг ҳолатини ўрганишга қаратилган фармойиши амалга оширилмоқда.
Туман ишчи гуруҳи ғўза майдонларида агротехника тадбирларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминламаган фермер хўжаликларининг ҳолатини ўрганиш мақсадида контурлар бўйича мониторинг ўтказди. Мутахассислар мониторинг пайтида ғўза майдонларида агротехника тадбирларининг ўтказилганлиги, ғўза қатор ораларига ишлов берилганлиги, бегона ўтлардан тозаланганлиги, зараркунандаларга қарши кураш ишлари амалга оширилганлиги, шарбат билан суғорилганлиги, бугунги ишларини бажараётганлигига эътибор берди. Тадбир давомида ғўзанинг ривожланиши паст, талабга жавоб бермайдиган фермер хўжаликларининг ер майдонларини туман ҳокимининг захирасига олиш бўйича хулосаларни тақдим этиш назарда тутилган.
“Термиз Жайҳун” кластер МЧЖга қарашли Қумқўрғон Какайди пахта қабул қилиш масканида шу мавзуда йиғилиш ўтказилди. Унда қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
     Н. МУҲАММАДИЕВ