Байроғимиз бизнинг фахримиздир. Юксакларда байроғимизнинг ҳилпираши ҳар биримизнинг қалбимизда ифтихор туйғуларини уйғотади. Туманимиздаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни болажонлар давлатимиз рамзларидан бири бўлган байроқ ҳақидаги шеърлар билан бошладилар. Шу билан бир қаторда болажонларнинг зеҳнини янада ошириш мақсадида ўқувчилар ўртасида қизиқарли интеллектуал ўйинлар ўтказилди.
Тадбир сўнггида ғолиб жамоа ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди. Тадбирдан кўзланган мақсад фарзандларимизни ёшлик чоғидан она ватанга меҳр-муҳаббатини уйғотишдир.
Ш. САИДОВА,
2-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти методисти