Беш ташаббус мактабда

Фарзандларимиз камолотида Юртбошимиз илгари сурган беш ташаббуснинг ўрни беқиёс. Навбатдаги тадбир туманимиздаги 4-мактабда ўтказилди. Айтиш ўринлики, Президентимиз ташаббуси билан бошланган бешта ташаббуснинг барчаси мазкур мактабда мужассамлашгани қувонарли ҳолдир. Бу масканда замонавий кутубхона ҳамда китоб ўқиш учун сокин жойлар, компьютер ўйинлари учун майдонлар ташкил этилган.
Мактаб саҳнасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштиришга қаратилган бадиий чиқишлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Ўқувчиларнинг чиқишлари томошабинларда спортга қанчалик иштиёқ уйғотгани уларнинг чақноқ кўзларида акс этиб турарди. Очиқ, дарслар ўтилди.
Тадбир давомида аълочи ва фаол ўқувчиларга ташаккурнома ҳамда турли эсдалик совғалар топширилди. Энг фаол ўқувчилар туман Халқ таълим бўлимининг “Ташаккуронома”си билан тақдирландилар.
Қ. ТУРСУНОВА,
4-мактаб директори