Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

Ҳар йили мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида тиббиёт xодимлари куни нишонланади. Касб байрамларини доимо катта ютуқлар билан кутиб олишга одатланган саломатлик посбонлари “Тиббиёт xодимлари куни” муносабати билан туман ҳокимлиги мажлислар залида муносиб тақдирландилар.
Туман ҳокими А.Нормаматов “Тиббиёт xодимлари куни” муносабати билан тумандаги барча тиббиёт xодимларини касб байрами билан табриклади.
Байрам муносабати билан, ўзининг фидокорона меҳнати туфайли эл ҳурматига сазовор бўлган бир гуруҳ тиббиёт xодимлари эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз