МЕҲРЖОН ҲОСИЛ БАЙРАМИ

Болажонлар ҳаётимизни чароғон этувчи жажжи мўъжизалар. Уларнинг беғубор фазилатлари, шўх кулгулари, катта ёшдагилардан ўрганаётган одоби, айтаётган шеърлари, қўшиқлари ота-оналари, опалари-ю акаларини хурсанд қилади. Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларга тарбия ва саводхонликни ўргатувчи босқич вазифасини амалга ошираяпти.
Туманимиздаги 15-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида “Меҳржон ҳосил байрами” ўтказилди. Тадбир боғча опаларнинг пухта тайёргарлиги асосида рўёбга чиқарилди. Ранг-баранг безаклар қўйилган кенг ва ёруғ хонада тарбияланувчилар рақсларга тушди, қўшиқлар ва шеърлар айтди. Саҳна кўринишларини ижро этди. Шўх-шодон болаликнинг қутлуғ дамлари барчага шодлик бағишлади.
Дилором ХУДОЙШУКУРОВА