Туман ҳокими А. Нормаматов бошчилигида тумандаги жами 61 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчатлар ўтказилди. Зеро, халқимизда “Кўчат эккан, икки дунё саодатига эришади”,- деган нақл бежиз айтилмаган.
Халқнинг турмушини янада фаровон қилиш ҳамда қулай яшаш шароитларини яратишда кўчаларда бўй кўрсатувчи дарахтларнинг ўрни беқиёс. Туманда кўчат экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Эрта тонгдан қилинган ният албатта ижобат бўлади. Нуронийларимиз бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экилмоқда.
Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади. Туман ҳокимлиги томонидан мазкур доирадаги хайрли тадбирлар давомий тарзда амалга ошириб борилиши режалаштирилган.
Миржалол ТОШТЕМИРОВ,
туман ҳокимлиги бош мутахассиси