ҚУТЛОВ ЎРНИДА
Мисоли тонгдек оқ либосли малак,
Тилаклари ойдин гўёки фалак.
Бемор ёнида ҳар он жонсарак,
Она Қумқўрғоним шифокорлари.
Қабул айланг бугун Расул каломин,
Сизни юракдан табрик этаман.
Бугунги кунни қутлуғ бўлсин деб,
Ҳар бирингизга таъзим этаман.
Шундай касб эгалари борки, беихтиёр уларни нажот фаришталарига қиёс этамиз. Бу касб эгалари шифокорлардир. Оллоҳнинг назари тушган кишилар дегим келади. Меҳр-мурувват бошқа касб эгаларидан кўра сизларда кўпроқ мужассамдек туюлаверади. Меҳр улашганда Оллоҳим кўпроқ меҳр берган бўлса ажабмас. Шу боис бемор қалбини ширин сўз билан нурларга тўлдирасиз. Ҳар бирингиз юксак эътироф-у эҳтиромга лойиқсиз. Сиз борсизки, инсонлар ҳаёти хавфдан йироқда. Сиз борсизки, турли касалликлар ортга чекинади. Инсоният сизларни “Замонамиз қаҳрамонлари” деб бежизга айтмаган.
Халқимиз улуғлаган, севган касб эгалари бўлган шифокорлар бутун республикамиз бўйича касб байрамини нишонламоқдалар. Байрамингиз муборак бўлсин азиз ҳамкасблар. Орзуларингиз рўёбини истаб қоламан.
А. ЧЎЛИБОЕВ,
туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари