Чемпионлар муносиб такдирланди

Сўнгги беш йилда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, спортчиларимиз жаҳон ареналарида юқори натижаларга эришиб, мамлакатимиз нуфузини юксалтиришига катта эътибор қаратилмоқда.
Қозоғистон Республикасининг Караганда шаҳрида спортнинг Номад ММА тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида қумқўрғонлик спортчиларимиз иштирок этиб фаxрли ўринларни эгаллашди.
Шу муносабат билан туман ҳокими А. Нормаматов спортчилар билан учрашиб чемпион ёшларга эсдалик совғаларини топширди.
Шу қаторда спортчиларнинг юқори натижаларни қайд этишида ўз меҳнатларини аямасдан келаётган спорт мураббийи ҳам туман ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.