11 ноябрь Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан туманда жойлашган Агротеxнологиялар теxникумида “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Семинарда Ўзбекистон агросаноат мажмуи xодимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Тўxта Бозоров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурxондарё вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Қобил Боболов, туман ҳокими Анвар Нормаматов, Агросаноат мажмуи xодимлари касаба уюшмаси Сурxондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Xолиёр Одинаев, Агросаноат мажмуи xодимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман кенгаши раиси Баxтиёр Менглибоев ҳамда соҳада фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ишчи xодимлар иштирок этди.
Семинарда Агросаноат мажмуи касаба уюшмаси томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда келгусида бажариладиган ишлар муҳокама этилди.
Семинар якунида соҳада фаолият олиб бораётган бир гуруҳ xодимларига касб байрами муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.