Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Анвар Нормаматов олиб борди. Сессия аввалида туман Кенгаши депутати Райҳон Менгзияевага Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг аъзолик гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишони Кенгаш раиси, туман ҳокими А.Нормаматов томонидан топширилди. Депутатга келгусидаги ишларида омад ёр бўлишини, ижод қилишдан тўхтамаслигини билдирди.
Сессияда соҳа бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. Дастлаб, туман Халқ қабулхонаси мудири Рустам Тўхтаев депутатларга ҳисобот берди.
Шундан сўнг, “Обод маҳалла”,”Обод қишлоқ” дастурлари доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Жовли Шапўлатов, туман Адлия бўлими томонидан 2022 йил ўтган даврида давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан туман Адлия бўлими бошлиғи Рашид Султонов, туман Кадастр бўлими бошлиғи Алишер Тожиев, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Бахтиёр Жумаев, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи Улуғбек Сафаровнинг ахбороти тингланди.
Сессияда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам матбуот анжумани ташкил этилиб, саволларга жавоб берилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг эллик бешинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қ. ЧОРШАНБИЕВ,
Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши котибият мудири