Салим Хон III ҳукм суриш даврида кўп воқеалар юз берди. Улардан бири – ваҳҳобийлик оқимининг пайдо бўлиши, Нажд аҳолиси – унинг манбаидир. Оқим эргашувчилари икки муқаддас шаҳарни – Макка ва Мадинани истило қилиб олишди ва Шом ва Мисрликларга қурбонлик қилишни тақиқлаб қўйишди. Ваҳҳобийлар ҳижоз ҳокими бўлмиш Ғолиб ибн Мусаидга қарши ҳарбий ҳаракатларини бошлайди. Унинг қароргоҳи Макка шаҳрида бўлган.Ваҳҳобийлар томонидан бошланган ҳарбий ҳаракат 1785 йилга тўғри келади.
Бу оқим юқоридаги воқеалардан анча олдин пайдо бўлган. Ибн Абдул Ваҳҳобнинг тарафдорлари ташкилий ишларни Аяна номли жойда бошлашган. Кейин эса эътиқодларини ва экстремистик ҳаракатларини Араб ярим оролининг бошқа ҳудудларига тарқатишди. Шу ўлкаларда яшаган кўплаб одамлар қурбон бўлишди. Қароқчилик йўли орқали кўплаб бойликлар тўпланди ва аёллар чўрига айлантирилди.
Экстремистик оқим асосчиси Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб Араб ярим оролининг шарқий қисмидан эди. У тахминан юз йилча умр кўрди. Бу ёлғон ақиданинг тарқалишига катта имкон берар эди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб 1111 ҳижрий (1691) йилда туғилди ва 1206 ҳижрий (1786) йилда вафот қилди. Бир мусулмон олими Ваҳҳобийлар асосчисининг ўлимини қуйидаги сатрларда кодлаштирди: “Ёвузнинг ҳалоки маълум бўлди”.
Юқоридаги олим араб ёзувларини рақамларга алмаштирди. Яъни Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ўлиш санасини ҳарфларга алмаштирди ва юқоридаги сатр юзага келди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб диний илмларни Мадина шаҳрида таълим олди. Унинг отаси ва акаси шайх Сулаймон диний мутахассис эди. Отаси, акаси ва устози Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг шариатга хилоф ишларини ва диний масалада ҳаддан ортиқ қайсарлик билан ёндошганини кўриб келажакда қаттиқ адашишлиги мумкин эканлигини тахмин қилишади. Улар Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ишларини қоралаб мусулмонларнинг янглишиб қолишларидан сақлаб қолишди. Чунки у савиясиз мусулмонларни сўзлари ва амаллари билан адаштираётган эди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб барча мусулмонларни асоссиз айблар, тўрт имомнинг йўлидан чиқиб адашди. У Пайғамбаримиз соллаллоµу алайҳи вассаллам ва валий зотларнинг қабрларини зиёрат қилиш, шунингдек улар билан тавассул (Пайғамбаримиз с.а.в ва валий зотларни ўртага қўйиб Аллоҳга дуо қилиш) ширк (Аллоҳга шерик келтириш, исломда энг катта гуноҳ ҳисобланади), деб жар солди. Яна у бирон бир ҳаракатни ёки ишни Аллоҳдан ўзга биров учун қилишлиги, гарчи кўчма маънода бўлса ҳам, ширк ҳисоблар эди. Мисол учун, киши “Бу дори менга ёрдам берди” ёки “Бу валий зот тавассул қилганимда ёрдам берди” деб айтса, ширк бўлди деб айтар эди. Бу билан, ўша вақт манбада Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг сўзларини тасдиқловчи ҳужжат йўқлигини ҳисобга олиб ёлғон йўл орқали гапларини асослантирмоқчи бўлади. Чиройли сўзамоллиги билан одамларни ўзига қаратар ва эргашмаганларни иймонсизларга чиқарар эди. Одамларни кенг кўламда жалб қилиш учун ўз эътиқодини баён қилган китоблар нашр қилди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ад-Даръийядаги (Араб ярим оролининг шарқий қисмида жойлашган) машҳур сиёсатчилар ва обрўли кишилари билан алоқани ўрнатди. Ўз сиёсий ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва атрофга ёйишни истаганлар эса ҳарбий қўшин бериш орқали қўллаб-қувватлашди. Улкан ҳамкорлик эвазига кўчма қабилаларни бирлаштириб бепул ҳарбий қўшинга эга бўлишди. Бу савиясиз, диний илми йўқ одамларга Ваҳҳобийларнинг орқасидан эргашмаганларни йўқ қилиш ва мол-у мулкларини талон – тарож қилиш керак, деб қилинган даъвони қабул қилишди. Шундай қилиб, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ҳаракати 1723 йилда бошланди ва экстремистик гуруҳнинг оммавийлашуви 1730 йилга тўғри келади.Мусулмон олимлари Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва унинг тарафдорларига қарши кўплаб раддиялар беришди ва китоблар нашр қилишди. Ваҳҳобийлик оқимининг тарафдорларидан бири ад-Дарийянинг шаҳзодаси бани ҳунайфалик Муҳаммад ибн Сауд эди (Пайғамбаримиз с.а.в даврида ўзини пайғамбар деб эълон қилган Мусайлама Каззоб ҳам шу қабиладан эди). Муҳаммад ибн Сауд вафотидан кейин ўғли Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Сауд Ваҳҳобийларни қўллаб-қувватлашда давом этди. Ибн Абдулваҳҳобнинг Мадинадаги устозлари Ваҳҳобийлар ортидан эргашган мусулмонлар бахтсиз бўлади, деб айтишади. Кейинчалик уларнинг гапи рост чиқди.
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ягона Аллоҳга сиғиниш ва ширкдан халос бўлиш мақсадида оқимни яратганлигини таъкидлар эди. Лекин бу ёлғон эди. Унинг сўзини ўйлаб қаралса, юз йиллаб давомида иймон келтирган мусулмонлар мушрик бўлган-у, у келиб исломни қайта тиклаган.
Х. ЗАЙНИЕВ,
Қумқўрғон тумани бош имом хатиби