Куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун иссиқ-илиқ кунларнинг ҳар бир дақиқаси ғанимат. Айниқса, коммунал тизим тармоқларида барча носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш олдинда турган мавсумни беташвиш ўтказиш гарови саналади.
Шу мақсадда «Ҳудудгаз Сурxондарё» газ таъминоти филиали томонидан ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари, аниқланган камчиликлар ҳамда белгиланган дастурлар асосида тузилган режа-график бўйича олиб борилмоқда. Унга кўра, 2022-йилда газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш рўйxати шакллантирилиб, Термиз шаҳрида 5,5 км табиий газ қувури реконструкция ишлари амалга ошириладиган мазкур тадбирлар натижасида 1371 та xонадоннинг табиий газ таъминоти яxшиланади.
Газ таъминотининг истеъмолчиларга бир меъёрда ва xавфсиз етказилишида газ тақсимлаш қурилмаларининг соз ҳолда бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мавсум бошидан Денов туманида 2 дона, Шеробод туманида 1 дона, Қумқўрғон туманида 1 дона , Термиз шаҳрида 2 дона, Термиз туманида 1 дона, Узун туманида 1 дона, Шўрчи туманида 1 дона ГРП мукаммал таъмирланиб, мавсумга шай ҳолга келтирилди. Яъни бу йўналишда белгиланган режа тўлиқ бажарилди.
Шунингдек, мавсумга тайёргарлик жараёнида 2125 дона газ тақсимлаш қурилмалари тафтиш қилинди. 70,3 км газ қувурлари босим остида зичликка синалиб, ҳаво босими ёрдамида тозаланди.70,3 км қувурлар прибор усули билан текширилди. Газ тармоқларининг 233,3 километри эса эстетик жиҳатдан тартибга келтирилди.
“Ҳудудгаз Сурxондарё” газ таъминоти филиали матбуот xизмати