Ҳаётингизни асранг!

Барчамиз ҳар куни, ҳеч бўлмаганда кунора автотранспортдан фойдаланамиз. У бизнинг узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қилади. Ҳозирда машиналарсиз ҳаётимизни тасаввур этиб бўлмайди.
Мамлакатимизда ҳам йилдан-йилга автотранспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо этади.
Қумқўрғон туманидаги “Исломобод” маҳалласида жойлашган 30-мактабда ўқувчилар ҳамда масъул ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман Кенгаши депутатлари М.Номозов, Р. Менгзияева иштирок этишди. Болалар, ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши ва вояга етмаган болалар иштирокида содир этилган оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди. Йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келаётган сабаблар ва уларнинг оқибатлари шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида рўй берган йўл-транспорт воситалари бўйича видеоролик намойиш этилди.
Н.Бекматов,
туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, катта лейтенант