Бугунги кунда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан тинчлик ва xавфсизликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янги – “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” деб номланган тизим йўлга қўйилди.
Бу борада амалга оширилаётган ишлар доирасида алоҳида эътибор Ички ишлар органларини xалқчил давлат идорасига айлантиришга қаратилганлигини эътироф этиш лозим.
Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими биноси капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилиши байрамга муносиб туҳфа бўлди.
Мазкур бино 1972-йилда туман ҳокимияти учун қурилган бўлиб, 2001-йилда Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлимига фойдаланиш учун берилган. Ушбу бино 21 йилдан буён капитал таъмирга муҳтож эди. Ички ишлар Вазирлиги ташаббуси билан 2 миллиард сўм пул маблағлари ажратилиб, бино капитал таъмирдан чиқарилди.
Р. МЕНГЗИЯЕВА