Устозим

Меҳридарё устозим,
Сизга қиламан таъзим.
Ўқишни ўргатдингиз,
Тўғри йўл кўрсатдингиз.
Мен ҳам катта бўламан,
Сиздек устоз бўламан,
Насиб бўлса элимга,
Сиздек xизмат қиламан.
Сизга минг марта таъзим!
Муаллимим устозим!

Тун ва тонг

Гул лолалар очилган кеча,
Ой нурларин сочиб туради.
Менга боқар жилмайиб аста,
Тиниқ сувда юзин кўради.

Тонг отади бир лаҳза ўтиб,
Ой уйига кириб кетади.
Шу заҳоти тоғлар ортидан
Қуёш бобо чиқиб келади.

Меҳринисо Турдиева,
83-мактабнинг 7-синф ўқувчиси