ЎЗБЕК ТИЛИМ – ЖОН-У ДИЛИМ

Ўзбек адабиётининг таниқли шоири Миртемир “Жонажон тилимиз ёшлигимизданоқ жон-у қулоғимизга сингиб кетган. Оналаримиз айтган аллалари-ю, бобо-буваларимиздан эшитган эртак, ҳикоя, ривоят ва маталлар орқали юрагимиз туб-тубигача кириб борган, ўз навбатида она тилимизга, она ватанимизга муҳаббат уйғотган”,- деган эди. Бугунги замондошларимиз ўзбек тилимиз давлат тили мақомига эга бўлган, ривожланиб, юртдошларимизнинг сўзлашув маданиятини ошираётган даврда яшаётганлиги билан бахтиёр.
Термиз муҳандислик-технология институтининг фаоллар залида “Октябрь – Ўзбек тили ва адабиёти фан ойлиги” доирасида “Ўзбек тилим – ғурурим ва ифтихорим” шиори остида ўтказилган давра суҳбати ҳам олимлар ва ёшларнинг тилимизга чуқур ҳурмати, эътиборининг натижаси бўлди. Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси Ш. Базаров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И. Хайруллаев давра суҳбатида фаол қатнашиб, ўзбек тилининг ривожланиш тарихи, қадр-қиммати, аҳамияти, халқаро миқёсда нуфузи ошаётганлиги ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.
    У. Хўжақулов,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши раисининг ўринбосари