ЗУЛФИЯ МУКОФОТИ – ҚИЗЛАР ОРЗУСИ

Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлишни барча қизлар орзу қилишади. Шунинг учун ҳар йили мукофотга тавсия этиш тадбирини орзиқиб кутади. Бу йилги номзодларни саралаш босқичи 11-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида ўтказилди. Олий ва ўрта махсус таълими, халқ таълими тизимлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, фан олимпиадалари, халқаро танловларда, спорт мусобақаларида, айниқса бадиий гимнастика, сузиш, теннис, енгил атлетика спорт турлари билан шуғулланиб, республика ва жаҳон миқёсида ютуқларга эришаётганлар Зулфия мукофотини олиш учун ўз номзодларини тавсия қилди. Жами 15 нафар иштирокчилар ўз истеъдоди, иқтидори ва қўлга киритган ютуқларини амалда кўрсатди.
Тадбир низомига кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар танловда қатнашди. Улар адабиёт, санъат, театр, кино, телевидение, тасвирий ва амалий безак дизайни, меъморчилик санъати, санъатшунослик, профессионал бастакорлик, профессионал концерт ижрочилиги, фан, таълим, маданият йўналишларида кейинги 3-4 йилда эришган ютуқлари ва оммавий ахборот воситаларида нашр этилган ижодий ишларини тақдим этиши назарда тутилган. Ҳакамлар ҳайъати биринчи (туман) босқичида еттита йўналиш бўйича иштирокчиларнинг истеъдоди ва иқтидорини кўрикдан ўтказди. Фахрли ўринларни эгаллаганлар ва фаол иштирокчиларни аниқлаб, фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалар билан тақдирлади. Фахрли биринчи ўринга лойиқ деб топилганлар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қґлга киритди.
   Н. МУҲАММАДИЕВ