Юртимиз бўйлаб 15 октябрь – “Xалқаро қишлоқ аёллари куни” кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан Қумқўрғон туманида меҳнаткаш аёллар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Мазкур байрам тадбирини туман ҳокими А.Нормаматов очиб берди ва қишлоқ xўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келаётган xотин-қизларни байрам билан табриклади.
Туманимизнинг оқ олтин xирмонини юксалишига ўз ҳиссасини қўшган меҳнаткаш теримчи ҳамда пиллакор ва ҳунарманд аёлларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.