РЕСПУБЛИКА МУКОФОТИ МУБОРАК

Туманда маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган мутахассислар ҳаётда ўз ўрнини топиб, элимизда обрў-эътиборга сазовор бўлаяпти. Қумқўрғон туман 11-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Бозор Ҳакимов 47 йиллик меҳнатининг қарийб 30 йилини маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга бағишлади. 5 йилдан буён вилоят болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини мувофиқлаштирувчи директорлар кенгаши раиси сифатида билимлари ва иш тажрибаларини кўпчиликка ўргатаяпти.
Унинг кўп йиллик самарали меҳнати республикамиз миёқсида муносиб тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2022 йил 19 сентябрдаги 374-сонли буйруғига асосан Бозор Эргашевич Ҳакимов “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан мукофотланди. Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бўлган тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Озодбек Назарбеков мукофотни тумандошимиз, маданият ва санъат фидокорига топширди.