Сиздан бошланада асли – тафаккур

Устоз ва мураббийларга эҳтиром беқиёсдир. Муаллимлик, мураббийлик ва устозлик мартабаси буюк шарафдир. Дарҳақиқат, бу соҳа вакиллари жамиятимизга сув ва ҳаводек зарурдир. Бу муҳтарам зотларни бамисоли ўз нурини атрофга сочаётган қуёшга ўxшатсак бўлади. Қуёшнинг нуридан барча мавжудот фойдаланганидек, уларнинг маърифат зиёларидан бутун башарият манфаатланади. Бу сўзимизга ҳазрат Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги байтлари яққол мисол бўлади:
Устоз, мураббийсиз қолганда замон,
Зулумотдан қора бўларди жаҳон.
1-октябрь “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан 11 “А” синф раҳбари ва синф ўқувчилари биргаликда «Сиздан бошланади асли-тафаккур» номли маънавий ва маърифий тадбир ўтказди. Тадбирга мактабнинг нафақадаги фаxрий устозлари: Мамадиёрова Саломат, Xушнаева Ашургул, Суюнова Гулшод ва Абдураимова Саодат устозлар таклиф қилинди.
Ўқувчилар байрам билан табриклашди. Сафарова Муxлиса ва Сафарова Чарослар рақс ва қўшиқлар ижро этишди. Саидмуродова Ясмина устоз ва оналар ҳақида шеър ўқиди. Тошқувватов Жасур «Устозлар» қўшиғини ижро этди. Меҳмонларга навбатма-навбат сўз берилди.
Блитс саволлар билан тарбиявий маънавий муҳит яратилди. Фикрлар алмашилди. Ўгитлар, маслаҳатлар берилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.
1.Биринчи билиб-билмай қилган xатоларингизни айтинг?
2. Яшаб ўтган умрингизга бир асар деб қаралса, қандай ном қўйган бўлардингиз?
3.Устозингиз ҳаиқда айтиб беринг?
4.Ўқитувчи бўлмаганингизда қайси касбни танлаган бўлардингиз?
5. Отангиз ёки онангизни xафа қилганмисиз, қайси ҳолатда?
6. Вақтдан унумли фойдаланиш ҳақида фикрингиз?
7. Дангасаликни қандай енгса бўлади?
Тадбирда савол-жавоб, панд-насиµат, ота-онага, устозларга ҳурмат, касблар ҳақида тушунча берилиб, ҳадислар билан тушунтирилди. Кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга устозлар ўз маслаҳатлари, кузатишлари билан ўртоқлашдилар.
Сизларнинг ҳаётий тажрибаларингиз, билим ва ҳунарларингизни ёш авлод вакилларига қадриятларимиз каби сингдириб боришимиз керак. Ўқувчиларимизга ҳам устозларни шундай йўқлаб туриш кераклигини ҳам назарий ҳам амалий уқтирамиз. Бундай тадбирлар мактабимизда доимий ўтказилади. Нафақадаги устозлар доим эътиборимизда.
Ф. Кабилова,
33-мактабнинг физика фани ўқитувчиси