Ота

Оиладаги фарзанд ўғилми – ё қиз,
Отасига бўлган меҳри бўлакча,
Уйлар ҳам ҳувуллар ота-онасиз,
Барибир отанинг меҳри бўлакча.

Ҳеч қачон отанинг ёмони бўлмас,
Ота танлаган йўл ҳеч ёмон бўлмас,
Фарзанди яхши инсон бўлса бас,
Барибир отанинг меҳри бўлакча.

Ҳаётда қоқилмай тетик бардам,
Бўлсин деб оталар дуода ҳар дам,
Ҳаётда ташлагин қўрқмасдан қадам,
Барибир отанинг меҳри бўлакча.

Гулсевар Қўшақова,

18- мактаб ўқувчиси