Ўзбекситон касаба уюшмалари федерацияси Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишда намуна кўрсатган масъулларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида кўрик-танлов ўтказилди. Ушбу танловнинг “Энг яхши маҳалла раиси” йўналишида фахрли 2 ўринни “Жийдали” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Салима Валиева эгаллади. Албатта қилинган меҳнатлар самарасиз қолмайди. Ҳар биримиз изланишда бўлсак юксак натижаларга эришамиз. Туманимиз шарафини кўтарган Салима Валиевага ишларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.