Дуогўйим бўлинг азиз, Устозим!

Улуғ илм илдизи сизда мужассам,
Турли xил соҳадан берасиз таълим,
Уни тинглаганда кичик жуссам ҳам,
Етук инсон каби ўсгай, муаллим.
1-октябрь – Ўқитувчилар ҳамда мураббийлар куни муносабати билан 33-мактабда байрам тадбири ўтказилди.
Байрам муносабати билан «Қумқўрғон садоси» газетаси ҳамда туман Xалқ таълими бўлими ташаббуси билан эълон қилинган «Устозим сизга таъзим» кўрик-танловининг ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.