Кексалар ҳафталиги доирасида

Ёши улуғларни ҳурмат қилиш, уларни эъзозлаш ва қадрига етиш – ҳар биримиз учун энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланади. Шу йилнинг 3-9 октябрь кунлари юртимиз бўйлаб ўтказилаётган «Кексалар ҳафталиги» ҳам эзгу қадриятларимиз асосида ташкил этилмоқда. Туманимизда ҳам эрта тонгдан 5000 қадам юриш марафони ўтказилди. Марафонда туман ҳокими А. Нормаматов ҳамда ёши улуғ нуронийларимиз иштирок этишди.