Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

(https://t.me/huquqiyaxborot/12017)❗️Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

?Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

?бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
?олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
?уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Абдушукур Абдумуротов,

ДХМ бош мутахассиси