Жорий йилнинг январ-сентябр ойида Қумқўрғон туман Адлия бўлимига аҳолидан энг кўп келиб тушган мурожаатларга оид қонун ҳужжатлари мазмуни

  1. Болалар нафақаси (18 ёшгача болалар учун) ва моддий ёрдамлар тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар.

 Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октябрьдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сонли қарори қабул қилинган.

Нафақа ва моддий ёрдам кимларга берилади?

Ариза берувчи оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин.

Ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг Низомга асосан болалар нафақасини олиши мумкин.

Қанча муддатга тўланади?

Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади. Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири ёши 3 ёшгача бўлган кичик бола, кейингилари мос равишда иккинчи, учинчи ёки тўртинчи ҳисобланади.

Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор ким томонидан қабул қилинади?

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.

Нафақа ҳамда моддий ёрдам қандай оилаларга тайинланади?

Оила:

  • 2021-йилнинг 1-сентябрьидан — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;
  • 2022-йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ушбу Низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.

Нафақа билан бирга моддий ёрдамни ҳам олса бўладими?

“Ягона реестр” АТ томонидан кам таʼминланган деб эътироф этилган оила болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби қандай?

Кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг номига ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ИД-карталари (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);

чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ИД-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи (бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади);

болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади;

оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан “Ягона реестр” АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Бунда бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзоларининг ҳақиқийлиги учун ариза берувчи жавобгар бўлади. Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.

Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши шарт.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркибини ҳамда улар аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлигини ариза берилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида, бироқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 18-санасига қадар ўрганиб чиқади.

Ариза берувчининг оила таркиби тўғрисидаги маълумот фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тасдиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ариза ва тақдим этилган зарур ҳужжатларни ҳамда оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар тақдим этилади.

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар “Ягона реестр” АТга киритилади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар 3 йил давомида Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби қандай?

Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар “Ягона реестр” АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.

Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш “Ягона реестр” АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад белгиланган мезондан ошганда;

б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:

ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берилган ойда бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил этувчи қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда;

ё) Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 9-январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;

ж) болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан такрорий ариза белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда тақдим этилганда. Бунда такроран тақдим этилган ариза “Ягона реестр” АТга киритилгандан сўнг ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабар орқали мобил телефон рақамига жўнатилади;

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси томонидан меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этилган ҳолларда;

к) расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда.

Қачондан бошлаб тўланади?

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам АТ “Халқ банки”нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (пластик карталари) орқали тўланади.

Электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳар ойнинг 4-санасига қадар “Ягона реестр” АТ орқали АТ “Халқ банки”нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.

Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келадиган бўлса, электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари кейинги 2 иш куни мобайнида АТ “Халқ банки”нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши мумкин.

Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатларига киритилади ҳамда тайинланган, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар ўтган даврларда ҳисобланган миқдорларда бутун давр учун, бироқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиш муддати тугаганидан кейин уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда бир йўла тўланади.

Тайёрлади: Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Д.Худойқулова

 

 

 

 

 

 

  

  1. Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш учун кредит олиш масаласи билан боғлиқ бўлган мурожаатлар

 

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил                25-мартдаги “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сон қарори қабул қилинган. Ушбу қарор бўйича ипотека бўйича бошлангʻич бадал ва фоизларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ:

  • уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми Республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
  • уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилади, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича баҳоланади;
  • туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолияти ташкил этилади ва ижтимоий мезонлар боʻйича баҳолаш натижалари кўриб чиқилади;
  • сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити боʻйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби белгиланди.

Қарорга кўра: Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар;

тегишли ташкилотлар томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлашда фойдаланиладиган маълумотлар (ҳужжатлар) истисно тариқасида тўловларсиз амалга оширилади.

Тайёрлади: Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Б.Авазов

 

 

 

Аҳолига ипотека кредитлари қандай ажратилади?

Бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида: шаҳарлар ва қишлоқ жойларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилиш учун ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб уй-жойнинг ҳисобланган қийматини аниқлайди.

Ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тартиби

Низомга мувофиқ, ариза берувчи субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)га ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этганда ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни илова қилади. Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин. ДХМлар ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади. Субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг                 1-мартидан 1- октябргача бўлиб, ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди. Масъул ташкилотлар 10 иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқади. Субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш боʻйича комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари боʻйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бошланғич бадал шаҳарларда сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 20 фоизи, қишлоқ жойларда эса камида 10 фоизини ташкил этади. Тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат бир марта берилади.

Тайёрлади: Адлия бўлими бошлиғи Р.Султанов

 

 

 

 

  1. Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатиш ва уларни олиш тартиби билан боғлиқ мурожаатлар

 

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, жумладан кам таъминланган болали оилаларни аниқ йўналтирилган тарзда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий фаровонлик даражасини ошириш, кекса авлод вакиллари манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат тадбирларини изчил давом эттириш мақсадида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Бир марталик моддий ёрдам кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Бир марталик моддий ёрдамлар қуйидагиларга берилади:

а) ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 300 минг сўмдан;
  • Тошкент шаҳрида — 400 минг сўмдан.

б) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан.

Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.

Тайёрлади: Туман Давлат хизматларини кўрсатиш маркази мутахасиси У.Шайманов

 

 

 

 

 

 

 

 

Бир марталик моддий ёрдамлар ажратилишини кимлар таъминлайди?

Бир марталик моддий ёрдамнинг мақсадли ва манзилли етказилишини таъминлаш юзасидан қуйидагилар масъул этиб белгиланган:

Пенсия жамғармаси — бир марталик моддий ёрдам учун шакллантирилган тўлов қайдномалари бир кунда Ўзбекистон Республикаси аксиядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказилишини таъминлаш бўйича;

Ўзбекистон Республикаси аксиядорлик тижорат Халқ банки, бошқа пенсия ва нафақа тарқатувчи тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи вазирлик ва идоралар — тегишлилиги бўйича бир марталик моддий ёрдам пуллари эгаларига ўз вақтида манзилли етказилишини ташкил этиш бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — бир марталик моддий ёрдамнинг ўз вақтида манзилли тарқатилишини таъминлаш ҳамда назорат қилиш юзасидан зарур чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича;

Молия вазирлиги — зарур маблағларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда пенсия тайинловчи тегишли вазирлик ва идораларга тўлиқ ва ўз вақтида ажратилиши бўйича.

Бунда, уйида вақтинча бўлмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022-йил 1-сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга.

Яна қандай ёдамлар кўрсатилиши назарда тутилган?

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари:

а) “Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантирсин ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатиши белгиланган;

б) ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатишни ёки нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатиб боришни таъминлаши белгиланган.

Бунда, 2022-йил давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида эҳтиёжманд оилаларнинг аҳволини мунтазам равишда ўрганиб боради.

Тайёрлади: Туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бўлими бошлиғи С.Менглиқулов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. Ишсизлик нафақасини олиш ва тўлаш тартиби

Ишсиз деб эътироф этилган шахслар қуйидаги шаклда моддий ёрдам билан таъминланади:

  • нафақа тўлаш;
  • меҳнат органларининг йўлланмаси бўйичакасбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни умумий меҳнат стажига қўшиш;
  • ишсиз шахсга қарамоғидагиларини ҳисобга олган ҳолдамоддий ёрдам бериш;
  • ҳақ тўланадиганжамоат ишларида қатнашиш имконияти;
  • меҳнат органларининг таклифига биноан ишлаш учун ихтиёрий равишдабошқа ерга кўчиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш.

Ишсизлик нафақаси қандай миқдорларда тўланади?

Ишсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

  • ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган тақдирда, ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга олдинги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
  • ҳарбий хизматдан, Ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларидан бўшатилган ҳамда маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилишдан олдин ишламаган шахсларга нафақа миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизида;
  • илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш ёки ишга жойлашиш имконияти берилмаган тақдирда, уларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 26,5 фоизи миқдорида;
  • узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган ишсиз шахсларга:
  • мутахассислиги бўлган шахслар учун, шунингдек 12 ой мобайнида ҳақ тўланадиган иш билан бандлиги ўн икки cалендар ҳафтадан кам бўлмаган шахслар учун, агар уларнинг ишга жойлашиши учун касбга қайта ўргатишни ёки малакасини оширишни талаб қилмаса, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорда;
  • бошқа ҳолларда, шу жумладан, мутахассислиги бўлмаган шахсларга, маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш имконияти берилмаган тақдирда, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи миқдорида;
  • ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтгандан, малака оширишни тугатгандан кейин меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорда.

Ишсизлик нафақаси олувчиларнинг мажбуриятлари

Ишсизлик нафақаси олувчи шахс ишсизлик нафақаси оладиган даврда қуйидагиларга мажбурдир:

  • иш қидириши;
  • ҳар икки ҳафтада камида бир марта туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ишга ёки касбга тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.

Ушбу талаб узрсиз сабабларга кўра бажарилмаганда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойҳача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақанинг камайтирилиши мумкин.

 

Тайёрлади: Туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош маслаҳатчиси Ф.Маматов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қандай ҳолатларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади?

Ишсизлик нафақаси тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:

  • ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;
  • ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса, бундай муассасада бўлган даврида;
  • ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларидаиштирок этаётган бўлса, бундай ишларда иштирок этган даврида.

Ишсизлик нафақаси тўлаш қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади: 

  • ишсиз шахс ишга жойлашганда;
  • ишсиз шахс таклиф қилинган мақбул келадиган ишниикки марта рад этган тақдирда;
  • қарамоғидаучтагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда;
  • ишсиз пенсия таъминоти ҳуқуқини олган тақдирда;
  • суднинг ҳукмибилан озодликдан маҳрум этилганида;
  • ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмайвақтинча ишга жойлашган бўлса;
  • ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олаётган бўлса;
  • ишсиз шахс вафот вафот этган тақдирда.

 

Тайёрлади: Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош маслаҳатчиси С.Чориев.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. Моддий ёрдамга муҳтож оилаларни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилишдаги муаммолар, фуқароларнинг асоссиз бу дафтардан чиқарилганидан норозилигига оид мурожаатлар.

Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021-йил 28-апрелдаги қарори қабул қилинган. Қарорга мувофиқ Бош вазир оʻринбосарлари ва маслаҳатчилари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни камбагʻалликдан чиқариш ва уларнинг фаровонлигини ошириш учун шахсан масъул ҳисобланади.

“Темир дафтар” рўйхатини шакллантириш

Ҳар бир сектор бўйича маҳаллабай “Темир дафтар”га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:

  • Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 5-мартдаги 122-сон қарориталаблари асосида кам таъминланган оила, деб эътироф этилган оилалар;
  • ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
  • кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
  • боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
  • кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
  • меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
  • тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
  • нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.

Бунда, агар юқоридаги тоифаларга мос келадиган оилаларнинг аъзолари мос равишда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига ҳам киритилган бўлса, ушбу оилалар рўйхати “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларида юритилади.

Оилаларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда:

  • бошқарув офиси томонидан бириктирилган маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ходимлари, доимий вакиллар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни уйма-уй юриш орқали;
  • ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш орқали;
  • еҳтиёжманд оилаларни ўрганиш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари орқали ўрганилади.

Сектор штаби котиби, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, доимий вакиллар ва маҳалла фаоллари томонидан эҳтиёжманд оилалар аъзоларининг қизиқишлари, муаммолари ва оилаларнинг ижтимоий ҳолати тўғрисидаги жамланма рўйхат 3 кундан ошмаган муддатда шакллантирилади.

Жамланма рўйхат шакллантирилган кундан бошлаб 1 кун муддатда секторлар раҳбарларига тақдим этилади.

Секторлар раҳбарлари 3 кундан ошмаган муддатда жамланма рўйхат кўриб чиқилишини ташкил қилади.

Жамланма рўйхатни кўриб чиқиш жараёнида оиланинг маълумотлари:

  • туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари (уй хўжалиги дафтари асосида шакллантирилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар);
  • туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари (касаллик тарихи, ногиронлиги бўлган шахслар ва кўрсатилган тиббий ёрдам тўғрисидаги маълумотлар);
  • туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (ишсизлик нафақаси олувчилар, касб-ҳунарга ўқитилган ва ўқитиш жараёнидагилар, меҳнат мигрантлари тўғрисидаги маълумотлар);
  • туман (шаҳар) солиқ инспексиялари (даромадлар тўғрисидаги маълумот);
  • Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари (оиланинг номидаги уй-жой (томорқа), мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар);
  • туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (никоҳ ва ўлим тўғрисидаги маълумотлар);
  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (пенсия ва нафақалар тўғрисидаги маълумотлар) ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда оилаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.

Тайёрлади: Туман ФҲДЁ бўлими инспектори С.Алиқулов

 

 

“Темир дафтар”га киритилган оила аъзоларини ишга жойлаштириш

“Темир дафтар”даги оилаларнинг ишсиз аъзолари бандлигини таъминлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан инвеститсия бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда тармоқ ва ҳудудий инвеститсия дастурларига киритилган лойиҳаларда яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш;
  • туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
  • туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан қишлоқ ҳўжалиги бўлимлари билан биргаликда кооперативларга жалб этиш, ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин экиш ва оборотдан чиқиб кетган ерларни ўзлаштириш ҳисобига бандликни таъминлаш;
  • туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан солиқ идоралари, тижорат банклари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш;
  • туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан марказлашган манбалар ҳисобига амалга оширилаётган қурилиш обектлари ҳамда барча манбалар ҳисобига уй-жой қурилиши обектларига ишга жойлаштириш.

Тайёрлади: Туман ФХДЁ бўлими мудираси Ш.Абдуллаева

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши, тижорат банклари билан ҳамкорликда “Темир дафтар”га киритилган оилаларда томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали бандликни таъминлашда қуйидаги йўналишларда кўмаклашади:

  • енгил конструксияли иссиқхоналар ўрнатиш;
  • парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш;
  • “Томорқа хизмати” ташкилотлари ва “Дала дўконлари”ни ташкил этиш.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер участкаларини очиқ электрон танлов асосида ижарага бериш, ажратилган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғ, кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратиш ишлари амалга оширилади.

Тайёрлади:Туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош маслаҳатчиси Ж.Имомов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Темир дафтар”га киритилган оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш

Оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олиш истагида бўлган оилаларга тижорат банкларига ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

бизнес лойиҳаларни ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тузишни ўргатиш;

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит олишга кўмаклашиш;

кредит ажратилгандан сўнг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар тадбиркорлигини ривожлантиришни доимий қўллаб-қувватлаш.

Кредитлар “Темир дафтар”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.

Тайёрлади: Туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи М.Норбоев.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.

Ушбу бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун:

а) фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб (ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган ҳолда) бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхат туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади;

б) туман (шаҳар) ҳокимлиги:

“Саховат ва кўмак” жамғармасининг даромадлари прогнозидан келиб чиқиб туман (шаҳар) молия бўлими билан келишган ҳолда “Темир дафтар”га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдамни ойма-ой тўлаш графигини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тасдиқлаш учун киритади. Бунда тасдиқланган ойма-ой тўлаш графигининг нусхаси фуқаролар йиғинларига ҳам тақдим этилади;

тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 5-кунига қадар фуқаролар йиғинлари, секторлар раҳбарлари билан келишилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади;

б1) “Темир дафтар”га киритилган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари учун зарур бўладиган маблағлар ҳар ойнинг 5 санасига қадар хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) ўтказилади;

в) туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тасдиқланган ойма-ой тўлаш графиги ҳамда тўлов ведомостлари асосида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўловларини ҳар ойнинг  5 — 27-кунларида амалга оширади.

Ойнинг охирида ведомостлар ёпилади, ҳар ойнинг 27 кунига қадар тайинланган, бироқ, талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг охирида “Саховат ва кўмак” жамғармасига қайтарилади. Ведомостнинг бир нусхаси секторлар раҳбарларига тақдим этилади;

д) туман (шаҳар) секторлар штаби котиби муҳтож оилаларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни “саховат.аргос.уз” ахборот тизимига киритади.

“Темир дафтар”га киритилган уй-жойини таъмирлашга муҳтож оилаларга кўмаклашиш сектор раҳбари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Бир марталик моддий ёрдам ажратиш календар йил давомида бир марта амалга оширилади.

Туман ФҲДЁ бўлими инспектори Х.Қулматова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш

Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • тиббий ёрдамга муҳтож оилалар бошқарув офиси томонидан тегишли тиббиёт ходимини жалб қилинган ҳолда ўрганилади;
  • ўрганиш натижаси бўйича касаллиги аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади;
  • тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича оила аъзолари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида статсионар ёки амбулатория шароитда даволанади;
  • ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.

Туман Давлат хизматлари етакчи мутахассис А.Чориев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Темир дафтар”дан чиқариш тартиби

Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар қуйидаги ҳолларда “Темир дафтар”дан чиқарилади:

  • бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
  • бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш орқали муаммоси ҳал этилганда оила аъзосининг розилиги билан;
  • малакали тиббий хизмат кўрсатилганда;
  • тўлиқ давлат таъминотига олинганда (“Меҳрибонлик”, “Саховат” ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларга ўтказилганда);
  • аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда;
  • ёлғиз яшайдиган эҳтиёжманд фуқаро озодликдан маҳрум этилганда ёки вафот этганда;
  • оила аъзосининг мурожаатига асосан;
  • “Темир дафтар”га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда;
  • бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда.

“Темир дафтар”га икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган оилаларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилиши дафтардан чиқариш учун асос бўлади.

Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан “Темир дафтар”га тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Секторлар раҳбарлари мазкур Тартибнинг 18-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича “Темир дафтар”дан чиқариш юзасидан таклифларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритади.

Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни “Темир дафтар”дан чиқариш, унга ўзгартиришлар киритиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида “Темир дафтар”дан чиқарилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар секторлар штаблари котиблари томонидан 3 кундан ошмаган муддатда “саховат.аргос.уз” ахборот тизимига киритилади.

“Темир дафтар”дан чиқарилган оилалар секторлар штаблари томонидан 5 кун ичида бу ҳақда хабардор қилинади.

 

Туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош маслаҳатчиси О.Хурсандов