Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексига  кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (15 млн сўмдан 30 млн сўмгача) миқдорда жарима;

-2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

-1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

-3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

Фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (30 млн сўмдан 90 млн сўмгача) миқдорда жарима;

3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (90 млн сўмдан 120 млн сўмгача) миқдорда жарима;

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 млн сўмдан 180 млн сўмгача) миқдорда жарима;

8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

 

Адлия бўлими бошлиғи                       Р.Султанов