Болажонлар бахтимиз

Ёз ойлари болаларда теварак атрофга бўлган қизиқишларини, ўз ишларидан ва табиатдан завқланиш имкониятларини яратиш билан бирга, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини оширишда яна бир имкон беради.
Соғломлаштириш даврида педагоглар ва ота-оналарнинг асосий вазифалари фарзандларининг ўсаётган организмнинг мароқли ҳордиқга, ижодий фаолиятга, ҳаракатга бўлган эҳтиёжини қондиришдир. Ёзги соғломлаштириш тадбирларини самарали ўтказилиши мактабгача таълим ташкилотининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўришига боғлиқдир.
Бола организмининг жисмонан соғлом бўлиши ва чиниқиши учун зарурий шароитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Жумладан тумандаги 4-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида “Ёз ўтмоқда соз” шиори остида “Сув маликаси” номли эртакнамо сув ўйинлари ташкил этилди. Тадбирда болажонлар томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилди.
Режа асосида ташкил этилган чиниқтириш, соғломлаштириш, кўнгилочар тадбирлари болаларни жисмоний ва ақлий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда барча педагоглар иштироқ этишлари лозим жумладан: методист, тарбиячи, психолог, дефектолог, мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия йўриқчисининг меҳнати самараси бўлиши лозим.
Гулсевар Раҳмонова,
4-Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори