Тумандаги 1-сектор ҳудуди “Имомтепа” маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Учрашувни туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров ҳамда Болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири Ж. Раxмонуқловлар ўтказди. Учрашувда ёшлар томонидан ўртага ташланган мурожаат ва таклифлар тингланди. Ёшлар томонидан йўлланган мурожаатлар шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.