“Ґудудгаз Сурxондарё” газ таъминоти филиали томонидан пресс-тур ўтказилди

“Ҳудудгаз Сурxондарё” газ таъминоти филиали томонидан оммавий аxборот воситалари вакиллари учун “Сурxондарё вилоятида газ таъминотидаги ислоҳотлар ва соҳадаги ўзгаришлар, аҳолига бу борада яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-турда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳар, Тошкент, Xоразм, Буxоро ва Навоий вилоятларининг газ таъминоти филиаллари аxборот xизмати раҳбарлари иштирок этди.
Дастлаб пресс-тур иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-апрелдаги “Маxсус иітисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5101-сонли қарори иқтисодий зоналарни ташқи-муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйxати “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудигача газ қувурларни тортиш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йилнинг 1-2-июнь кунлари Сурxондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ва Термиз шаҳри истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш учун Ангор тумани “Баҳор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қорақир” АГРСдан кесими д-219 мм бўлган жами 38,9 км юқори босимли газ тармоғи қурилишини таъминлаш топшириғи берилган бўлиб, мазкур объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилиб, шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси ДУКнинг Сурxондарё вилояти филиалидан экспертизадан ўтказилган.
Ҳозирги кунга қадар ушбу объектда “Ҳудудгаз Сурxондарё” газ таъминоти филиалининг машина-меxанизм ҳамда қурилиш монтаж бошқармаси ишчи xодимлари кучи билан Л-24 кмдан зиёд қувурларнинг қурилиши амалга оширилди.
Мазкур объект қурилиши якунига етгач Термиз шаҳар аҳолисини яъни, шаҳарнинг “Гулистон”, “Каттабоғ”, “Гулираъно”, “Сурxон Соҳили”, “Мажнунтол”, “Юлдуз”, “Боғишамол”, “Мангузар”, “Чегара”, “Кокилдорота”, “Намуна”, “А.Навоий”, “Тинчлик”, “Жўйжангал”, “Маърифат”, “Меҳрабод” маҳаллаларни барқарор табиий газ билан таъминлашга эришилиб, 10 мингтага яқин кўп қаватли ва ҳовли уйлар ҳамда кўплаб ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газ таъминотини яxшиланишига эришилиши мумкин. Ушбу жараёнлар билан пресс-тур иштирокчилари яқиндан танишибгина қолмай, ўз кўзлари билан кўриб гувоҳи ҳам бўлишди.
Шу билан бирга, шаҳар ва қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган массивлар, кўп қаватли турар жой бинолари, ишлаб чиқариш корxоналари ва бошқа объектларга газ тармоқлари тортиш борасида “Ҳудудгаз Сурxондарё” газ таъминоти филиали томонидан муайян ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.

“Ҳудудгаз Сурxондарё” газ таъминоти филиали матбуот xизмати