Бугун учун эртасидан воз кечаётган тадбиркор ҳамда харидор

Барчамиз ҳаёт тарзимиз яхши бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Бировдан кам бўлмаслик учун кези келганда тун-у кун ишлаймиз. Топган даромадимизга рўзғоримизга керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини, уй-рўзғор буюмларини, кийим-кечак харид қиламиз. Ўзимизнинг ҳамда фарзандларимизнинг, яқинларимизнинг саломатлиги учун тинимсиз ҳаракатда бўламиз. Соғлом бўлсак иш фаолиятимизда унумдорлик бўлади. Кундалик таомномамизда сут маҳсулотларининг ўрни беқиёсдир. Оқсилга бойлиги учун ушбу маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилишни жоиз биламиз.
Туманимиздаги  савдо расталари сут ва сут маҳсулотлари билан кун сайин тўлмоқда. Харидорлар истаганича сотиб олиши, истеъмол қилиши мумкин. Бироқ сут маҳсулотларини узоқ вақт сақлаб бўлмайди, маълум муддатдан сўнг истеъмол қилинса инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида, маҳсулотнинг сифати, яроқлилик муддатига эътибор беришни талаб қилади. Хўш, бугун савдо расталаридаги сут ва сут маҳсулотлари талабга жавоб берадими? Уларнинг яроқлилик муддатига қанчалик эътибор берилмоқда? Шу каби саволларга ечим топиш илинжида «Қумқўрғон садоси» газетаси ва туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари биргаликда савдо дўконларида сут маҳсулотларини сотиш жараёнлари бўйича журналист текширувини ўтказдик. «Барака» савдо мажмуасида бир нечта дўконларни кўрдик. «Pabn Dunyo» МЧЖга қарашли озиқ-овқат дўконида бўлдик. Бу савдо дўконида Қумқўрғон туман Дўстлик маҳалласи Ҳамза кўчаси 42/25 уйдаги «Samarazilolshams» хусусий корхонада ишлаб чиқарилган кефир маҳсулоти сотилаётганига гувоҳ бўлдик. Икки томонлама шартнома тузилмаган, оғзаки келишув асосида маҳсулот олиниб, сотиш учун қўйилган. Кефир маҳсулотининг ёрлиғида ишлаб чиқарилган санаси ёзилмаган. Харидорлардан маҳсулотнинг сифатсизлиги ҳақида эътироз бўлмаган. Қизиқ ҳаётимизга шунчалик эътиборсизмизми? Наҳотки қачондир ўзимизнинг ёки фарзандимизнинг муддати ёзилмаган маҳсулотлардан заҳарланишимизни кутиб ўтирсак? Маҳсулот қадоғига кўз югуртиришимиз ҳамда масъулият билан яшашимиз биздан қанча куч талаб қилади?
Аср № 4-маркетда савдо дўконидаги Қумқўрғон туман Янги шаҳар МФЙ, Райгаз кўчаси 1-уйда «Baraka MILK 777» томонидан ишлаб чиқарилган Zo`R қаймоқ ва Biokefir 0,5 маҳсулотларида ишлаб чиқариш санаси ёзилмаган. Сотувчи билан шартнома тузмай маµсулотларини олиб келиб топшираяпти. Сотувчи ишлаб чиқарилган санасини ёзинглар харидорлар сўраяпти деб айтса ҳам санасини ёзмаяпти.
Аҳмедов Абдумўмин раҳбарлик қилаётган 1-сон озиқ-овқат дўконида ҳам бўлдик. Сотувчи Аҳмедова Улдона билан суҳбатлашдик. «Baraka MILK 777» да ишлаб чиқарилган biokefir ва қаймоқ маҳсулотларида ишлаб чиқариш санаси ёзилмаган. Ишлаб чиқарувчи корхона билан шартнома тузилмаган. Оғзаки келишув билан маҳсулотларни олаяпти.
– Ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқариш санасини ёз деб айтдим. Аввал ишлаб чиқариш муддати қўйиларди. Сотилмай қолган маҳсулотларини корхонага қайтариш йўлга қўйилган. Қайтарсак маҳсулотимизга маҳсулот олаяпмиз. «Baraka Milk»ка маҳсулотлари дўконимизда сотилмай қолганда қайтариб бердик. Шундан буён ишлаб чиқариш санасини ёзмай маҳсулотларини дўконга олиб келиб топшираяпти, – деди Улдона Аҳмедова. Афсуски, бугун савдо расталари, яроқлилик муддати қўйилмаган маҳсулотларнинг сотилаётганини кўриб, инсон саломатлиги тадбиркор учун қадрсиз экан- да, деган хаёлга боради, киши. Сотувчиларга савол берсангиз, «олмасангиз халал берманг», деган дашномини эшитасиз. Нима учун бундай маҳсулотлар савдода? Ё улар фаолияти назоратга олинмаганми? Савдо чекини талаб қилсангиз аппаратимизнинг заряди тугаган ё бўлмаса чиқаришни билмайман деган жавобни олмоқдамиз. Қизиқ тадбиркор учун чекни бермаслик қанчалик фойда келтиради? Тадбиркорнинг топган гапи “Тадбиркорнинг фаолиятига ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ”. Тадбиркорнинг ўринсиз фаолияти муҳимми ё инсон қадрими.
ЯТТ Жамолиддин Ёқубов раҳбарлигидаги озиқ-овқат дўконида ҳам бўлиб савдо жараёнини ўргандик. «Baraka Milk 777» корхонасида ишлаб чиқарилган biokefir 0,5 литрли маҳсулотда ишлаб чиқариш санаси ёзилмаган. Ҳар 3 кунда олиб келиб, сотилмаган маҳсулотларни алмаштириб, жойига янги маҳсулотни топшириб кетаяпти. Хўш сотувчининг бу далилига ким ишонади. Уч кун муддатда маҳсулотини алмаштириб кетса нима сабабдан яроқлилик муддатини қўймайди? Маҳсулотнинг ишлаб чиқарилганига уч кун бўлганини қандай билади истеъмолчилар.
Қумқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори МЧЖдаги савдо дўконларидаги сут маҳсулотларини ҳам текширувдан ўтказдик. «Дилшодбек Турсунов 777» оилавий корхонаси Бешқаҳрамон МФЙ, Дилнаво кўчаси, 32-уйда аҳолига савдо хизмати кўрсатмоқда. Юридик шахс (тадбиркорлик субъектини) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномаси бор. Бу савдо дўконига Жийдали маҳалласи «Дилшодбек Муҳиддинбек» хусусий корхонасида ишлаб чиқарилган қаймоқ маҳсулоти ишлаб чиқариш санаси ёзилмаган. «Янги таъм» biokefir маҳсулотининг ёрлиғига яроқлилик муддати – 7 кун ёзилган, ишлаб чиқариш санаси эса ёзилмаган. Ёки маҳсулотларнинг яроқлилик муддатини қўишимиз учун  оппоқ қопқоқ устига оқ сиёҳда ёзишмоқдами.
– Бу маҳсулотни 13 июль куни олиб келди. Шартнома тузилмаган. Келишув асосида олиб келиб топшираяпти. Дўконни очганимизга 3 ой бґлди. 2,5 ойдан буён сут маҳсулотларини сотаяпмиз. Ҳар гал 5 та қатиқ ва 5 та кефир олаяпмиз. Харидорларда маҳсулотларнинг сифатсизлиги ҳақида шикоят бўлгани йўқ, – деди Ф. Бердиева.
Жабборов Илҳом раҳбарлигидаги 5-дўконга харидорлар кўп келаяпти. Совутгичда сут маҳсулотлари сақланаяпти. «Baraka Milk»да ишлаб чиқарилган кўзадаги қатиқ маҳсулоти ёрлиғига яроқлилик муддати – 7 кун ёзилган, ишлаб чиқариш санаси ёзилмаган. 0,5 литрли Biokefir ва Zo`R қаймоқ   маҳсулотлари идишларида ишлаб чиқариш санаси ёзилмаган. Оғзаки келишув асосида маҳсулотларни олиб келиб топшираяпти. Савдо  ходимлари кунига 70-80 та идишда бу маҳсулотларни олиб қолмоқда. Маҳсулотлар сотилаяпти. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддасига асосан, истеъмолчи сифатида фуқаролар, товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга.
    МУТАХАССИС
         ФИКРИ
Тоғаев Хидир – туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими санитария врачи:Ў¤збекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилидан озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича 3 ойда бир марта текшириш учун рухсат оламиз. Буйруқ асосида меҳнат қиламиз. Амалда «Қумқўрғон садоси» газетасида «Муддати чексиз сут маҳсулотлари» мавзусида чоп этилган мақола юзасидан сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Samara Zilol Shams» ва «Baraka Milk 777» хусусий корхоналарида туман СЭО ва ЖС бўлими мутахассислари томонидан 2022 йил 1 апрелда профилактик тадбир ўтказиш бўйича семинар йиғилиш баёни тузилди. Профилактик тадбир давомида корхоналардаги ишчи ходимларининг йиғилиш мажлисида сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехига қўйилган санитария қоида ва меъъёрлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу йили 5 майда текширув ўтказилиб вилоят СЭО ва ЖСХ бошқармаси бошлиғи А. Н. Мустановга хат киритилиб текширув ўтказилганлиги ва текшириш давомида тўпланган ҳужжатлар Қумқўрғон туман туманлараро жиноий ишлар бўйича судга ўтказиб берилди.
Мардонаіулов Учқун, Бўриев Баҳриддин – туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари: Биз «Барака» савдо мажмуаси ва Қумқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори МЧЖ ҳудудидаги еттита савдо дўконларига кириб сут ва сут маҳсулотларини сотиш жараёнини текширдик. Қатиқ, кефир, қаймоқ маҳсулотлари идишларга қадоқланганлиги, аммо уларда ишлаб чиқариш санаси ва муддати ёзилмасдан сотилаётганлигини кўрдик. Бунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилаяпти. Агар сотилаётган, ишлаб чиқарилаётган санаси ёзилмаган, истеъмолга яроқлилик муддати маълум бўлмаган маҳсулотларни харид қилган харидорлар, уларнинг оила аъзолари касалликка чалинса ёмон бўлади. Кўнгилсиз ҳодисаларнинг содир бўлмаслиги учун сут ва сут махсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳар бир идишдаги маҳсулотига кафолат бериши яъни ишлаб чиқарилган санасини ёзиши керак. Ишлаб чиқарувчи корхоналардаги тумандошларимиздан зарур талаб ва меъёрларга қатъий амал қлиишини, маҳсулотларнинг ёрлиғидаги ёзувлар тўлиқ ёзишини, сифатли маҳсулотларни сотувга чиқаришини сўраймиз.
Бугун ана шундай маҳсулотлар қайсидир йўлллар билан, кимларнинг қўли билан очиқ савдода. Ана шу йўллар яроқсиз мақсулотни олиб, пулига, саломатлигига хавф соя ташлаган   фуқароларнинг ҳолатини тасаввур қилишармикан? Наҳотки улар пул, бойлик йўлида инсон саломатлигини ўйлашмаса! Азиз тумандошлар, савдо расталарида маҳсулот харид қилаётганизда фарзандингизнинг кулгуси янграб турган сиймосини эсланг! Юзларидаги кулгу ўрнини дард, андуҳ эгаллашига асло йўл қўйманг!
         Р.  МЕНГЗИЯЕВА,
      Н.  МУҲАММАДИЕВ