Ҳурматли қумқўрғонликлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрель кунидаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўґшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПЈ-5072-сонли Қарорига асосан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилдаги 2 мавсуми бошланганини маълум қиламиз.
1-босқич: Портал орқали таклиф киритиш муддатлари – 15 июлдан 3 августгача;
2-босқич: Таклифларни саралаш муддатлари – 4 августдан 23 августгача;
3-босқич: Таклифларга овоз бериш муддатлари – 24 августдан 12 сентябргача.
Қумқўрғон туманида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилдаги иккинчи мавсуми учун “Фуқаро ташаббуси жамғармаси” ҳисобида жами 5 467 559 036 сўм маблағлар ажратилишини маълум қиламиз.
Сиз истиқомад қилаётган маҳаллада молиявий масалалар бўйича ҳамда ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми?
Ушбу муаммоларни ҳал этилишида тегишли туман бюджети маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади. Порталдан (openbudget.uz) рўйхатдан ўтинг ва ўз таклифларингизни қолдиринг.Таклифлар қуйидаги мавзуларда бўлишига эътибор қаратинг:
-ичимлик суви таъминоти;
-ички йўлларни асфальт қилиш, тошлаш ёки таъмирлаш;
-ёритиш тизимлари билан боғлиқ муаммолар;
-эскирган устунлар ва трансформаторларни янгилаш;
-ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.
Киритилган ташаббусларнинг лойиҳа қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаригача яъни 1 200 000 000 сўмгача таклиф қолдиришингиз мумкин.
Сизнинг таклифингиз яшаб турган ҳудудингизни янада обод этиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Ташаббус кўрсатинг!
Т. Сариев,
Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси