Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида васийликка олинган болажонлар ва тарбиячилар иштирокида Қурбон Ҳайити байрами мунособати билан Сурxондарё вилоят ҳоким ўринбосари У. Туропов, туман ҳокими А. Нормаматов ва сектор раҳбарлари, туман бош имом хатиби X. Зайниев, туман “Жалоир” маданият маркази xодимлари ва қошида ташкил этилган “Маҳлиё” фольклор-этнографик ансамбли, “Мурувват” интернат уйи тарбиячилари ва васийликка олинган болажонлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни Сурxондарё вилоят ҳоким ўринбосари У. Туропов ва туман ҳокими А. Нормаматов кириш сўзи билан очиб, бугунги тадбир иштирокчиларни байрам билан табриклаб, васийликка олинган болажонларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди.
Тадбир давомида “Мурувват” уйида васийликка олинган болажонлар ва тарбиячилар иштирокида “Қизлар ижросида” саҳна кўриниши, турли xил куй-қўшиқлар Менгортиқов Xусан томонидан “Нарxи қанча меҳрни айтинг” қўшиғи ижро этилди. «Маҳлиё» фольклор-этнографик ансамбили иштирокида турли xил куй-қўшиқлар ижро этилди.
Болажонлар рақсга тушишди ва тадбир бир оз бўлсада болажонларнинг xурсанд бўлишига замин яратди. Тадбир юқори даражада ўтказилди.
Болажонлар учун байрам дастурxони ташкил этилди. Беғубор болалар кўзидаги қувонч узоқ вақт қалбларда муҳрланиб қолади.
Тимур Шайманов,
Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйи ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари