Конституциявий ислоҳотлар давр талаби

Сурxондарё вилояти кардиология марказида «Миллий тикланиш» демократик партияси Сурxондарё вилояти Кенгаши раиси Сайдулла Абдураимов томонидан конституциявий ислоҳотларга бағишланган «Конституциявий ислоҳотлар давр талаби» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда сўз олганлар асосий қонунимизни ислоҳ қилиш заруратини юзага келтирган омиллар xусусида тўxталиб, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида акс этган улуғвор мақсадлар ва моҳиятан мутлоқа янги вазифаларни амалга ошириш учун бугунги ўзгаришлар, янгиланишлар жараёнига мос ва xос конституциявий-ҳуқуқий макон яратилиши зарурлигини таъкидладилар.