РОСТ ГАПИРИШ БОЛА ЗИЙНАТИ

Оила фарзандларга тарбия ўргатувчи қутлуғ даргоҳ. Ота-она ўғил-қизларининг тарбияли, ақлли бўлиши, ҳаётда ўзининг яхши ўрнини топиши учун мутназам ҳаракат қилмоқда. Менинг уч нафар фарзандим бор. Уларни тарбиялашда ёлғон гапирмасликни, ёлғоннинг умри қисқа бўлиши, тўғрисўзлик эл орасида обрў олиб келишини такрорлаяпман. Уларга хатони ёлғон сўз билан тўғрилаб бўлмаслигини уқтираяпман. Мактабдаги устозлар билан ҳамфикр, ҳамжиҳатман. Устозлар билан учрашаяпман, фарзандларим бўш вақтларини мазмунли ўтказаётганлигидан хабардорман.
Болаларни тўғрисўз, ростгўй қилиб тарбиялаш нафақат ота-онанинг, балки унинг атрофидагиларнинг ҳам бурчидир. Ёлғончилик ёмон иллат эканлигини тушуниб етган болакай тўғри сўзлашга одатланса келажакда, албатта, яхши инсон бўлиб етишади.
Саида МАМАТҚУЛОВА,
тумандаги 18-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси