ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Тўлабоев Қумқўрғон Ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда депутат “Мурувват” интернат уйи xодимларига қонун лойиҳасининг асосий ўзгаришлари нималардан иборатлиги, xусусан конституциямизда ўзгартирилиши назарда тутилаётган фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва экологик ҳуқуқлари, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқлари, тиббий xизматлар ҳамда таълим соҳаларидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар бериб ўтди.