Менинг Конституциям – тинч, тўкин ҳаётим кафолати

Барчамизга маълумки, юртимизда муҳим сиёсий жараён  кетмоқда. Ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситалари  орқали аҳоли томонидан Бош Қомусимизга киритиладиган ўзгаришларга таклифлар йиҚилди. 

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан энг кўп таклифлар инсон ҳуқуқлари, суд ҳокимияти ва бошқаларга оид масалалар юзасидан юборилмоқда.

Қайд этилишича, 11 июнь ҳолатига кўра жами 20 минг 148 та таклиф келиб тушган. Уларнинг аксарияти meningkonstitutsiyam.uz платформаси орқали қабул қилинган. Таклифларнинг 11 минг 306 таси эркаклар, 6 минг 422 таси эса аёллар томонидан юборилган (2420 таси аноним). Таклифларнинг 70 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлган ёшлардан келиб тушган.

Шунингдек, энг кўп таклифлар Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан келиб тушмоқда.

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, сиёсий партиялар, маҳаллалар ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг фаоллиги яққол сезилмоқда.

44 – моддасига  қуйидагича янги банд киритилаяпди:

–        Ҳар ким  Ўзбекистон Республикасининг  қонунчилигига ва халқаро  шартномаларига  мувофиқ ўз ҳуқуқлари, эркинликлари  ҳамда  қонуний  манфаатлари  ҳимоя қилиниши  учун  инсон ҳуқуқлари  бўйича миллий ва  халқаро институтларга мурожаат қилишга ҳақли.

                                                                                                             Қурбон Чоршанбиев,

                                          Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири

 

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг барча соҳаларида ривожланишлар кузатилмоқда. Ҳеч бир йўналиш эътибордан четда қолмаяпди.Фуқароларга кенг имкониятлар яратиб бериш мақсадида Бош Қомусимизнинг айрим моддаларига ўзгартиришлар киритилиши таклифи берилган. Қайси моддаларга ўзгартириш киритилиши таклифи фуқаролар муҳокамасига қўйилди. Жумладан,

28-моддадаги: “Ўзбекистон Республикаси фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир” деган норма қуйидагича таҳрирга ўтказиляпти:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.
  • Ҳар ким республикадан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга. ¤збекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга монеликсиз қайтиш ҳуқуқига эга.

                                                                                                               Равшан Менгзияев,

 Қумқўрғон агросаноат техникуми ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари

 

 

Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифи берилмоқда. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Оилани жамиятимизнинг гултожига қиёслашади.

63-модданинг амалдаги таҳрири бундай: “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади”. Мазкур модда қуйидагича таҳрирга ўтказилади:

  • Оила жамиятнинг табиий ва асосий бўғини, аҳолини сақлаб қолиш ҳамда кўпайтириш негизи сифатида жамият ва давлатнинг алоҳида муҳофазаси остида бўлади.
  • Никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
  • Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур бўлган ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратади.
  • Давлат кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Оила миллий қадриятларимиз асосида қурилиши лозим. Зеро, жамият келажаги оила негизида шаклланади.

                                                                                                                  Алишер Қаранов,

                                                                                                        туман Кенгаши депутати

 

 

Янгиланаётган Конституциянинг  амалдаги Конституциядан фарқли жиҳатлари нимада?

Фарзандга бахт нима эканлигини ҳис қилдира олиш лозим. Бунинг учун фарзандларимизнинг бахтли оилада вояга етишлари керак.

65-моддадаги: “Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” деган жумла ўрнига қуйидагилар ёзилади:

  • Боланинг манфаатлари, болаларнинг тўлақонли, жисмоний, ақлий ва маданий ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишидир.
  • Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
  • Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросидан фахрланиш туйғусини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

                                                                                                               Дилноза Мўминова,

                                                                                                        туман Кенгаши депутати