27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Бугунги журналистика соҳасининг имкониятлари кенг. Кўп мутахассислик йўналишларидан иборат соҳага ахборот-коммуникация технологияларининг татбиқ этилиши янгиликларни аҳолига тезкор етказиш имконини берди. Матбуот ва ижтимоий тармоқлар ўз мутахассисликларига доир вазифаларни бажаришда яратилган қулайликларнинг афзалликларини амалда ҳис этиб, меҳнат қилаяпти. Журналистика соҳасининг барча тармоқларининг асосида ижтимоий ҳаётда қўлланилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларда кўрсатилган вазифалар туради. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда давлат вакиллик органи билан собитқадамлиги, кундалик ишларни сифатли ва мазмунли ёритишда журналистлар ва блогерларнинг вазифалари катта бўлмоқда. Улар ўз касбида фаол ишлаб ишончга эришаяпти.
Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тадбир шу соҳаларда меҳнат қилаётган ижодкорлар иштирокида ўтказилди. Туман ҳокими А. Нормаматов журналистлар ва блогерларни байрам билан табриклаб, уларнинг меҳнати катта аҳамиятга эгалиги, туманда амалга оширилаётган ишларни тез ва ҳаққоний ёритишда билимлари, иш тажрибаларини қўллаётганлиги, туман ҳокимлиги билан аҳоли ўртасида мустаҳкам дўстона, самимий муносабатларни ривожлантириш зарурлиги ҳақида гапирди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Тўлабоев Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар ва умумхалқ референдуми ҳақидаги зарур маълумотларни аҳоли орасида тарғибот қилишда журналистларнинг ўрни катталиги, бу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирни ёритишда фаол ишлашларини таъкидлади. Туман ҳокими ўринбосари Н. Жумаева журналистлар туман ҳокимлиги ва аҳолини жипс боғловчи қудратли ахборот воситасига эгалиги, туманнинг барча соҳаларини ривожлантиришда очиқкўнгиллик ва шаффофлик билан ижод қилишларига чақирди. Журналистлар ва блогерлар байрам муносабати билан туманда олиб борилаётган ислоҳотларни оммага етказишда фаол иштироки учун туман ҳокимининг Ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Н. МУҲАММАДИЕВ