Қумқўрғон тумани «Умид ниҳоллари” маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Учрашувни туман ҳокими А. Нормаматов, ёшлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Н. Алланазаров ва туман Ёшлар ишлар агентлиги бўлими раҳбари А. Xолтўраевлар ўтказди. Унда ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашувда 40 дан ортиқ мурожаатлар ўртага ташланди.
Xусусан, Қамбаров Асқар, Сайдуллаев Жасур, Мажидов Азиз, Жўраев Сайидаҳмадлар такрорий экин учун ер сўраб мурожаат қилган эди, мурожаатлари шу ернинг ўзида ҳал бўлиб, такрорий экин учун ер бериладиган бўлди.
Бўриев Исломбек тўлов контрактини тўлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Мурожаати шу ернинг ўзида ҳал бўлиб Бўриев Исломбекка тўлов контракти тўлаб бериладиган бўлди.
Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, ижроси бўйича тегишли масъулларга йўналтирилди.