ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШГА МАЪМУРИЙ ЧОРАЛАР

Барча турдаги транспорт воситалари учун автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартиблари белгиланган. Тегишли ҳаракат белгилари ва меъёрларига амал қилган ҳайдовчилар бахтсиз ҳодисаларга дуч келмайди. Акс ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузса йўл-патруль хизмати ходимлари ва суд органлари томонидан жазоланади. Тегишли рухсатномаси бўлмаган ҳолда оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз, габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситалари йўлга чиқарилса, рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқилса 3000000 сўм жарима ундирилади ёки 6 ойгача муддатга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Мансабдор шахсларга 4500000 сўм тўлов белгиланган.
Темир йўлдан ўтиш қоидасини бузиш маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран содир этса 1500000 сўм жарима тўлайди ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойдан 1 йилгача муддатга маҳрум этилади. Транспорт воситалари маст ҳолда бошқарилса 1,6 йилдан 3 йилгача муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади ҳамда 7500000 сўм жарима солинади. Транспорт воситаси ҳайдовчисининг ЙҲҚни бузиши жабрланувига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказса 1500000-2100000 сўм жарима белгиланади ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 3 йилгача муддатга маҳрум этилади.
Даврон ЧОРИЕВ,
Қумқўрғон тумани ИИБ ЙҲХГ МХМКЧБ инспектори, катта сержант