Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сонли фармони ижроси юзасидан Қумқўрғон туман кўзи ожизлар жамиятининг бир гуруҳ аъзолари Ал-Ҳаким Ат-Термизий, Абу Исо Муҳаммад Ат-Термизий зиёратгоҳларида ҳамда вилоятимизнинг диққатга сазовор қадамжоларда саёҳатда бўлишди. Ушбу саёҳатни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган Қумқўрғон туман ҳокимлиги, Қумқўрғон истиқболлари Автошоҳ бекати маъмурияти ҳамда туман кўзи ожизлар кутубxонасига ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.